Ашраф Ғани “Толибон” асирларини афв қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади
Олам
−
11 Март 2020
3858Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” асирларини озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.
“Президент Афшраф Ғани ҳукумат ва “Толибон” ўртасида тинчлик музокараларини бошлаш учун ҳибсдаги толибларни афв этиш ва озод қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади”, дейилади хабарда.
Президент саройи матбуот хизмати вакили Седиқ Седиққининг маълум қилишича, баафсил маълумотлар эртага очиқланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва “Толибон” ўртасида тузилган битимга кўра, Афғонистон ҳукумати “Толибон”нинг 5 минг асирини озод қилиши керак эди. Ўз навбатида “Толибон” минг нафар асирни афв қилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023