Ашраф Ғани, Маршал Дўстум ва Муҳаммад Нур Ўзбекистонда эмаслиги айтилди

Жамият

image

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Хусусан, уларда Ашраф Ғани, Абдул Рашид Дўстум, Ота Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг номлари тилга олинмоқда.

“Дунё” агентлигининг маълум қилишича, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, Маршал Абдул Рашид Дўстум Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри толиблар қўлига ўтгач, Ўзбекистонга ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, Қобул шаҳри “Толибон” назоратига ўтгач, Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этганди. Ҳозирча у қаердалиги номаълум. Бироқ, ОАВда Ғани бир Тожикистонда, бир Ўзбекистонда, бир Омон султонлигида экани ҳақида хабарлар тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг