Асакада “тез ёрдам” машинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 январь куни Андижон вилоятининг Асака туманида тез тиббий ёрдам машинаси ва Cobalt ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 20:00 ларда, Асака тумани, “Неъматобод” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлининг 24-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги Cobalt ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган, Ш.Х. бошқарувидаги, Асака тумани ШТТЁБга тегишли бўлган Damas билан тўқнашган.

Натижада, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 1987 йилда туғилган У.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Асака

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг