Артета: “Атрофдагилар бизни танқид қилиб кўмиш ниятида”

Спорт 1220
image

Англиянинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлаганига ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа мухлислари уларни жуда кўп танқид қилиши клубга жиддий таъсир ўтказади.

Лондон клуби АПЛнинг 1-турида дебютант жамоа “Брентфорд”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

“Мағлубиятдан ва умуман, қониқарсиз натижадан сўнг бизга босим ва негатив фикрлар бўлишини бошиданоқ билар эдик. Мавсумда барча жамоаларга қарши 38 та ўйин ўтказиш керак. Мен атрофимда фақат конструктив одамлар бўлишини хоҳлайман. Биламан, баъзилар бизни “кўмиш”, танқид қилиш ниятида. Лекин бу бизни қизиқтирмайди. 

Айни дамда жамоа билан негатив фикрлар ҳақида эмас, “Челси”ни қандай мағлуб этиш ҳақида ўйлаяпмиз. Биз бунга қодирмиз. Норозилик кўпайганда, мухлислар ҳар доимгидан кўпроқ керак. Улар доим жамоа билан бирга бўлишган. Шу сабаб, уларнинг салбий фикрлари жамоага жуда жиддий таъсир кўрсатади”, дейди Артета.

Шунингдек, мураббий эртага, 22 август куни бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши “Лондон дербиси”да мухлисларнинг жамоага чин дилдан ёрдам беришига ишонч билдирган.

Маълумот учун, “Арсенал” – “Челси” учрашуви 22 август куни соат 20:30 да старт олади. Икки жамоа ўртасидаги АПЛнинг сўнгги 3 баҳсидан иккитаси “Арсенал” фойдасига ҳал бўлган бўлса, 3-учрашув дуранг билан якунланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×