“Арсенал”нинг туманли Лондондан сеҳрли Америкага саёҳати бекор қилинди

Спорт 802
image

Англиянинг “Арсенал” клуби янги мавсум олдидан йиғин машғулотларини АҚШда ўтказишни режалаштирган эди. Бироқ “сеҳирли диёр” — Америкага саёҳат бекор қилинди.

Гап шундаки, клуб мураббийлари штабида ва ходимлар орасида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва шу сабабли, улар икки ҳафталик карантинга олинган.

Эндиликда улар мавсумолди йиғинини Лондоннинг ўзида ўтказишади, АҚШ сафари эса бекор қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасида янги мавсум 14 август куни старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3
t
×