Арманистонда намойиш уюштирган аёллар ҳибсга олинди (видео)

Олам

image

Арманистон пойтахти Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган 15 киши полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Арманистон полицияси матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

Акция "ВЕТО" ижтимоий-сиёсий ҳаракати аъзолари - аёллар томонидан ташкил этилган. 

Улар Ҳукумат биносига киришга уринишган, полиция қуршовини бузишган, шундан сўнг ҳибсга олишлар бошланган. 

Ҳибсга олинганларнинг аксарияти аёллардир. 

Намойишчилар, шунингдек, Ҳукумат биносига тухум ва қизил чиннигуллар отишган. 

Маълумот ўрнида, 7 апрель Арманистонда Оналик ва гўзаллик куни сифатида нишонланади. 

Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач, кескинлашди. 

28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Пашинян сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас. Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг