Арипов Расулзода билан чегараларни очиш ва авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга сафар қилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари қўшни давлатга ташриф буюради. Шу кунларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Ҳукуматлараро комиссияга Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилик қилади.

Томонлар коронавирус тарқалиши сабаб март ойида ёпилган чегараларни очиш ва авиақатновларни тиклаш масалаларини муҳокама қилиши кутиляпти. 

Келаси йилда Тожикистондан Ўзбекистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажми, Ўзбекистондан Тожикистонга экспорт қилинаётган табиий газ миқдори ва уларнинг нархи борасида ҳам шу йиғилишда келишиб олиш белгиланган.

Ўтган йили Ўзбекистон Тожикистондан 1 млрд 425,1 млн кВт соат электр энергияси сотиб олган. Ҳар бир киловат электр энергияси 2 центдан ҳисобланган ва жами 28,5 млн долларни ташкил қилган.

2019 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 17,7 млн долларга 140 млн кубометр табиий газ харид қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон Абдулла Арипов Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг