Аргентина ҳамда Италия ўртасида қитъалараро суперкубок баҳси ўтказилади

Спорт 1747
image

Жанубий Америка футбол федерацияси  (“Conmebol”) UEFA’га ажойиб таклиф билан чиқди. Унга кўра, яқинда ўз якунига етган икки йирик чемпионат — Евро ҳамда Копа Америка чемпионлари ўртасида қитъалараро суперкубок баҳси ўтказиладиган бўлди.

UEFA дарҳол бу таклифни қўллаб-қувватлади ва ўйинни 2022 йил январида ўтказишни таклиф этди. Сабаби, коронавирус билан боғлиқ вазият трибуналарни тўлдиришга имкон бермаслиги мумкин. 

“Conmebol” бу таклифни қабул қилган. Маълум бўлишича, ўйин Қатарда ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина Копа Америка финалида Бразилияни Ди Мариянинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Италия эса Евро-2020 финалида Англияни пенальтилар сериясида енгишга муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3
t
×