АПЛнинг август ойидаги рамзий жамоаси эълон қилинди

Спорт 1542
image

Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасида 2021-22 йилги мавсум старт олган. Август ойида янги мавсумнинг 3 та тури доирасида жами 30 та учрашув бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Британиянинг машҳур “WhoScored” нашри ўз талқинига кўра АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий жамоани тузиб чиқди.

Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабон: Уго Льорис (“Тоттенхэм“)

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”), Сесар Аспиликуэта (“Челси”), Шейн Даффи (“Брайтон”), Маркос Алонсо (“Челси”)

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Жек Грилиш (“Манчестер Сити”), Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”), Адама Траоре (“Вулверхэмптон”)

Ҳужумчилар: Майкл Антонио (“Вест Хэм”), Мэйсон Гринвуд (“Манчестер Юнайтед”)

Маълумот учун, айни дамда АПЛ тўпурарлар пойгасида Майкл Антонио пешқадамлик қилмоқда. У 3 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Энг яхши ассистент эса Поль Погбада: 2 та ўйинда 5 та голли узатма.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3
t
×