АПЛда ижарада тўп сурган “Реал” аъзоси “Арсенал”га ўтишга яқин турибди

Спорт 1103
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни сотиб юбормоқчи. Айни дамда ушбу трансфер юзасидан икки клуб расмийлари ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Келишув деярли аниқ бўлган, норвегиялик футболчининг “Арсенал”га тўлақонли равишда ўтиш эҳтимоли жуда катта. Трансфер бугун, 18 август куни кечқурун эълон қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, 22 ёшли футболчи бугун машғулотда “Реал”даги шерикларидан алоҳида шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, Эдегор ўтган мавсумни “Арсенал”да ижара асосида ўтказган. У АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этган..

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.2
t
×