АПЛ сенсациялари бошланди: “Арсенал” илк турдаёқ дебютантга мағлуб бўлди

Спорт 1127
image

Кеча, 13 август куни Европанинг топ-5 чемпионатлари ичида энг кучлиси, дея таърифланувчи Англия Премьер-лигасининг 2021-22 йилги мавсумига старт берилди. Чемпионатнинг навбатдаги мавсумини ўтган йили Чемпионшипда ҳаракат қилган ва 74 йил ичида илк бор АПЛга чиққан “Брентфорд” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашув очиб берди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида “Брентфорд” футболчиси Серги Канос АПЛнинг янги мавсумидаги биринчи голини урди.

Иккинчи таймда мезбонлар иккинчи голни ҳам уришди. Дарвоза томонга аутдан етказилган тўпни Нeргор аниқ зарба билан нишонга йўллади — 2:0. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. “Арсенал” илк турдаёқ мағлубиятга учради.

Кейинги турда лондонликлар ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби “Челси” билан “Лондон дербиси”да майдонга тушади. Учрашув 22 август куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.2
t
×