АПЛ мухлисларни стадионга қайтармоқчи. Агар...

Спорт 1067
image

Яна 2 ҳафтадан сўнг Европа кучли бешлик чемпионатлари орасида қизғинлиги билан ажралиб турувчи Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми старт олади. Пандемиядан сўнг барча футбол клублари молиявий муаммоларга дуч келгани боис, Буюк Британия ҳукумати айни дамда мухлисларни стадионларга қайтариш режаси устида ишламоқда. 

Британиянинг “Daily Mail” нашри берган хабарга кўра, октябрь ойидан бошлаб АПЛ ва бошқа тадбирларда стадионларга 20 мингдан ортиқ томошабин киритишга рухсат берилиши кутилмоқда. Бироқ, киришни истаганлар вакцинациядан ўтган бўлиши керак. Акс ҳолда томошабин трибунадан туриб ўйинни томоша қила олмайди.

Ҳозирда муҳокамалар бошланғич босқичда. Томонлар вакцинанинг иккинчи дозасини олмаган мухлисларга нисбатан қандай чора кўришни ўйлаб кўради.

Ушбу амалиёт Премьер-лигадан ташқари Англиянинг қуйи дивизионлари ва бошқа спорт турларига ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.8
t
×