АПЛ. “Лондон дербиси”да “Челси” “Арсенал”дан аламини олди

Спорт 986
image

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган марказий баҳс — “Лондон дербиси”да “Арсенал” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди. Ўйин “аристократлар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Кўклар” сафига қайтган Ромелу Лукаку 15-дақиқада урган голи билан ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқадар Рис Жеймс орадаги фарқни иккитага етказди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

Қайд этиш керак, ушбу жамоаларнинг АПЛ доирасидаги қарама-қаршиликларида “Челси” 2020 йилнинг 1 августидан бери фақат мағлубиятга учраб келаётган эди. Бу уларнинг “Арсенал”га қарши сўнгги 5 баҳсдаги илк ғалабаси бўлди.

Шу тариқа, “Арсенал” АПЛ стартининг кетма-кет икки ўйинида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, 19-ўринга тушиб кетди. “Челси” эса ўз очколари сонини олтитага етказиб, турнир жадвалида “Ливерпуль” билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда ушбу икки жамоа марказий учрашувда тўқнаш келишади. Ўйин 28 август куни 21:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×