АПЛ клублари саудияликлар қўлига ўтган “Ньюкасл” масаласида фавқулодда йиғилиш талаб қилмоқда

Спорт 4231
image
-

Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг инвестицион фонди (PIF) Англиянинг “Ньюкасл” клубини тўлиқ сотиб олди. Клубнинг 41 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Майк Эшли уни саудиялик инвесторларга 300 миллион евро эвазига сотиб юборди.

Англиянинг “The Guardian” нашри хабар беришича, Премьер-лига клублари “Ньюкасл”нинг саудиялик инвесторлар томонидан сунъий кучайтирилишидан хавотирда. 

Инглиз клублари араблар томонидан клубга футболга алоқадор бўлмаган катта миқдордаги пулларни киритиб, молиявий фейр-плэйнинг бузилишидан ташвишга тушишган ва бу йўлда бирлашиб ҳаракат қилишмоқчи. Улар АПЛ раҳбариятидан шошилинч равишда йиғилиш ўтказишни талаб қилган. Фавқулодда йиғилишда “Ньюкасл” билан боғлиқ вазият муҳокама қилиниши мақсад қилинган. 

Маълумот учун, Премьер-лига ассоциацияси “Ньюкасл” учун тақдим қилинган саудиялик миллиардерларнинг 6 ой аввалги таклифини рад қилганди. 7 октябрда эса лига раҳбариятининг тасдиғи билан клуб эгаси келишувни расман эълон қилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 2.9
t
×