Ангрендаги Spark'лар кимники? “Ўзавтосаноат” изоҳ берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Ангрендаги омборлардан бирида минглаб Spark машиналари борлиги акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзавтосаноат” АЖ муносабат билдирди. 

“Компания берилган постдаги ноаниқлик туфайли, жорий йилнинг 20 август куни 2022 йилда UzAuto Motors Chevrolet Spark автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбурлиги ҳақида эълон қилганини расман маълум қилади. Бу қарор жорий йилнинг август ойидан бошлаб, АҚШнинг General Motors компанияси томонидан ушбу автомобилларни ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш тўхтатилиши билан боғлиқ”, дейилади муносабатда. 

Қайд этилишича, UzAuto Motors ушбу автомобиль моделига бўлган талабнинг юқори эканлиги боис ўзида мавжуд бутловчи қисмлардан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark партиясидан ташқари, экспортга чиқариладиган автомобилларни ички бозорга йўналтиришга қарор қилган.

Жорий йилнинг 20 август кунидан бошлаб автомобиллар учун контрактация бошланган. Биринчи куннинг ўзидаёқ барча мавжуд автомобиллар учун жами 12 600 та шартома тузилган: 8 200 дона Spark  ва 4 400 дона Nexia автомобили.

“Уларни барча дилерлик марказларига етказиб бериш ишлари фаол олиб борилмоқда. Суратда аллақачон мижозлар томонидан шартнома тузилган ва кейинчалик мижозга етказиб бериш учун Ангрен шаҳрига етказилган автомобиллар кўрсатилган.

Тез орада Chevrolet Nexia автомобиллари ҳам Ангрен шаҳрига мижозларга етказиб бериш учун жўнатилади.

Ангрен шаҳридаги Юк ортиш ва тушириш терминали UzAuto Motors'нинг таркибий бўлинмаси бўлиб, автомобилларни Қамчиқ довонининг ғарбидаги дилерлик марказларига тарқатилишидан олдин транзит сақлаш учун мўлжалланган”, дейилади компания хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг