Англия дарвозабонлар учун дунёдаги энг қийин жой — дунёнинг энг қиммат посбони

Спорт 1540
image

Англиянинг “Челси” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага 2018 йили Испаниянинг “Атлетик” клубидан “Аристократлар”га сафига қўшилгани ҳамда Премьер-лига ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“8 август куни шартнома имзоладим ва 11 августда Ҳаддерсфилд шаҳрида “Челси”даги дебютимни ўтказдим. Ҳаммаси тезда рўй берди. Жамоадошларимни фақат телевизор орқали билардим. Инглиз тилини билиш даражам яхши эмасди. Яхшиямки, клуб мени қучоқ очиб кутиб олди. Таркибда испанлар кўплигидан бахтли эдим. 

Биринчи мавсумим яхши ўтди. Чемпионлар Лигасига қайтдик, Европа Лигасида ғолиб бўлдик, Испания миллий жамоасига чақирилдим. Тезда Премьер-лигага мослашиб кетдим. Лекин АПЛ — дарвозабонлар учун дунёдаги энг қийин лига, бу аниқ. Бу ерда сиз нормал хатолар учун ҳам қаттиқ жазоланасиз. Руҳият тушиб кетиши ҳеч гап эмас”, дейди Кепа.

Шунингдек, испаниялик посбон жамоадан кетиши ҳам мумкинлигини, бироқ буни ўзи умуман хоҳламаслигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Кепа Аррисабалага футбол тарихидаги энг қимматга трансфер қилинган дарвозабон ҳисобланади. 3 йил олдин “Челси” уни 80 миллион еврога сотиб олган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9
t
×