Англия 55 йиллик рекордини такрорлади

Спорт 1726
image

Англия терма жамоаси кеча, 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Андоррага қарши баҳс олиб борди ва унда 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу натижадан сўнг, Гарет Саутгейт шогирдлари 2021 йилдаги жами 14 та ўйиннинг 11 тасини гол ўтказмасдан якунлади.

1966 йилда инглизлар йил давомида 11 та қуруқ ўйин ўтказиб, рекорд ўрнатган эди. Кечаги ғалабадан сўнг, улар ўз рекордини такрорлади.

Қайд этиш жоизки, Англия ушбу рекордни янгилаши ҳам мумкин. 8 сентябрь куни “Уч шерлар” Польшага қарши ўйин ўтказади. Ушбу учрашувда ҳам дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинса, улар рекордни янгилайди.

Маълумот учун, Польша ҳам кеча, 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида ўйин ўтказиб, Сан-Маринони 7:1 ҳисобида мағлуб этди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×