Андижоннинг янги ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсдалигида қабул қилинган қарорларнинг ишини битирди

Жамият

image

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг ҳибсга олинганидан кейин қабул қилинган қарор ва фармойишлари бекор қилинди. Шаҳарнинг янги ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов тегишли қарорни имзолади.

Абдураҳмоновнинг қарори билан Андижон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 21 апрелдаги 99-1-29-Q/22-сонли, 2022 йил 17 майдаги 135-1-29-Q/22-сонли, шунингдек 2022-йил 6-7 июнь кунлари қабул қилинган 159-1-29-Q/22, 160-1-29-Q/22, 161-1-29-Q/22, 162-1-29-Q/22, 163-1-29-Q/22, 164-1-29-Q/22, 165-1-29-Q/22, 166-1-29-Q/22, 167-1-29-Q/22, 168-1-29-Q/22, 169-1-29-Q/22, 170-1-29-Q/22, 171-1-29-Q/22, 172-1-29-Q/22, 173-1-29-Q/22, 174-1-29-Q/22, 176-1-29-Q/22, 177-1-29-Q/22, 178-1-29-Q/22, 179-1-29-Q/22, 180-1-29-Q/22, 181-1-29-Q/22, 182-1-29-Q/22, 183-1-29-Q/22, 184-1-29-Q/22-сонли қарорлари ҳамда 89-1-29-F/22, 90-1-29-F/22 ва 91-1-29-F/22-сонли фармойишлари қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинганлиги сабабли бекор қилининди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров жорий йилнинг 6 июнь куни қамоққа олинди. У жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда. Унинг ортидан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам ҳибсга олинди.

Айтиш жоизки, дастлаб Баҳром Ҳайдаров  давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказишда гумонланганди. Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида жорий йилнинг 3 февраль куни депутат ва ҳокимни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Баҳром Ҳайдаров ҳокимият ҳузуридаги Ер майдонларини ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия аъзолари билан гуруҳда Ер кодексининг 17, 23, 62-моддалари, қолаверса, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишларига зид равишда жисмоний ва юридик шахсларга аукцион орқали ўзининг ваколатидан қасддан фойдаланиб, ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратилиши ҳақида мутасадди мансабдорларга кўрсатма бергани аниқланган.

Баҳром Ҳайдаров аслида бекор қилинган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатган ҳолда, комиссия далолатномалари ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, 2019-2020 йилларда ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарор ва фармойишларни қабул қилган.

Кейинроқ Бош прокуратура Баҳром Ҳайдаров Андижон шаҳар молия бўлимида ишлаган вақтида 48 млрд маблағларни талон-торож қилишда гумонланаётганини маълум қилди. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов ишида 37 нафар шахс айбланиб улардан 32 нафари ҳибсга олинган.

Маълумот учун, Андижон шаҳрига жорий йилнинг 14 июнь куни Ғофуржон Абдураҳмонов ҳоким этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳром Ҳайдаров

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг