Андижонда неварасини қутқармоқчи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 декабр куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида жонига қасд қилган набирасини қутқармочи бўлган бобо ҳам чўкиб кетди. Бу ҳақда ИИВнинг “Постда” газетаси хабар берди.

Шу туманда яшаган, 2002 йилда туғилган З. К. ўз жонига қасд қилиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” каналига ўзини ташлаган вақтда буни 65 ёшли бобоси кўриб қолган. Неварасини қутқариш учун у ҳам сувга тушган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан прокуратура суриштирув ишларини олиб боряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон чўкиш

Баҳолаганлар

850

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг