Андижонда кучли сел. Оқиб кетган 2 нафар ёш бола ҳалок бўлди

Жамият

image

Андижон вилояти Хонобод шаҳрига кучли сел келиши оқибатида 2 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг “Тейит” ва “Хидирша” МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадон зарарланган.

Ёғингарчилик сабабли “Қирғиз ариқ” каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиб вафот этган. 

Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмокда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг