Ваҳший қотиллик! Эркак хотини ва қизини ўлдирди

Жамият

image

Кеча, 16 декабрь куни Андижон вилояти Асака туманида ваҳший қотиллик юз берди. Эр турмуш ўртоғи ва қизиғини қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча соат 2:00 ларда “Кужган” маҳалласида 1969 йлда туғилган Ҳ.А. (судланмаган, ишсиз) турмуш ўртоғи 1969 йилда туғилган Д.А. (судланмаган, ишсиз) ва қизи 2001 йилда туғилган Х.Х.нинг доимий эътирозидан чарчаб, улардан ўч олишга тушган. Ҳ.А. турмуш ўртоғи ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, пичоқ билан кўкрак қисмига 3 маротаба ва биқин қисмига 2 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Сўнг, қизини олдига гўёки кийимларини топиб беришини айтиб чақириб, пичоқ билан кўкрак қисмига 1 маротаба, биқин қисмига 5 маротаба, танасининг орқасига 9 маротаба ва билак қисмига 3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ҳ.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳ.А. ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Андижон

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг