Андижонда 37 киши “фаст-фуддан” заҳарланди 

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида фуқаролар овқатдан заҳарлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, кеча, 6 июль куни соат 12:10 да Қўрғонтепа туман Юқумли касалликлар шифохонасига фуқаролар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган. 

Беморларда зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда, улар жорий йилнинг 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб, истеъмол қилгани маълум бўлган. 

Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган, бироқ ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. 

Кеча, 6 июль 23:00 ҳолатига шифохонага жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, беморларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинган. 

Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида  “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли 3 та шохобча фаолияти шу куннинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг