Андижон шаҳар ХТБ бошлиғи пора билан қўлга тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир фуқаро яна бир фуқаронинг ишончига кирган холатда 8 минг 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётганда қўлга тушди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.  

Маълум қилинишича, у пулларни фуқаронинг Халқ таълимида ишловчи танишларини атестациядан ўтказиш, яна икки нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш учун олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.   

Тергов жараёнида фуқаро айбига тўлиқ иқрор бўлган ва у бу пулларнинг бир қисмини Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғига бериши кераклиги маълум қилган. Шундан сўнг тезкор тадбирлар давом эттирилган.  

Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи юқорида кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш учун фуқародан 900 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғига нисбатан жиноят кодексининг 210-моддаси, фуварога эса 168, 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг