Андижон “хони” ва яна 4 ҳоким лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтаётган танқидий йиғилишда 5 туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Мўминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Президентнинг қарори билан давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг