Америкалик олим COVID-26 ва COVID-32 хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

COVID-19 нинг сабабларини аниқлаш керак, акс ҳолда инсоният COVID-26 ва COVID-32 билан дуч келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик олим ҳамда коронавирус ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис Питер Ҳотез таъкидлаган. 

Мутахассисга кўра, ҳозирги COVID-19 пандемияси 2002-2003 йиллардаги SARS эпидемияси ва Яқин Шарқдаги MERS синдромидан кейин “XXI асрдаги учинчи йирик эпидемия ёки коронавирус пандемияси” ҳисобланади. 

“Она табиатнинг ўзи нима бўлишини айтади: агар биз COVID-19 келиб чиқишини тўлиқ тушуниб олмасак, унда COVID-26 ва COVID-32 ҳам бўлади”, деган Ҳотез. 

Унинг таъкидлашича, янги коронавируснинг “авж олишини” текшириш керак. Бунинг учун вирусологлар, эпидемиологлар ва бошқа мутахассислар эпидемия бошланган Хитойнинг Ухань шаҳрига юборилиши керак. Улар Уханда маълумотлар ва керакли намуналарни тўплаш имкониятига эга бўладилар. 

Ҳотезнинг айтишича, агар Хитой ҳамкорлик қилмаса, COVID-19 нинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот олишда муаммолар бўлади. Унинг фикрича, Пекинга қаттиқ босим ўтказиш, шу жумладан мумкин бўлган санкцияларни киритиш керак, шунда мутахассислар ҳайвонлар, одамлар, намуналар ва лабораторияларни тўсиқсиз ўрганиш имкониятига эга бўлади. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ разведка агентликларига COVID-19 келиб чиқиш манбасини топиш ва натижалари тўғрисида 90 кун ичида ҳисобот бериш бўйича ҳаракатларни икки баравар кўпайтиришни буюрганди. 

Сўнг, Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси Американинг бу ҳаракати пандемияга қарши курашни қийинлаштириши ҳақида огоҳлантирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг