“Америка сеҳрли диёр”. АҚШ элчихонаси виза бўйича чекловни узайтирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон фуқароларига коронавирус пандемияси сабаб талабалар, алмашув, бизнес ва сайёҳлик учун визалар беришга ўрнатилган вақтинча чеклов муддати узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси маълум қилди.

“Тошкентдаги АҚШ элчихонаси COVID-19 пандемияси туфайли одатий виза амалиётларини тиклай олмаяпти. Айни вақтда биз ресурс ва хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб чекланган учрашувларни таклиф қила оламиз. Ҳозирги вазиятни инобатга олиб, элчихона/консулхона иммиграцион бўлмаган визаларни чекланган даражада кўриб чиқа олади. Шундан келиб чиқиб, биз иммиграцион бўлмаган визалар, жумладан, петиция асосидаги ишчи визалар, талаба визалари, алмашинув бўйича меҳмон визалар ҳамда бизнес ва туристик визалар учун ҳам одатий суҳбатлар таклиф қила олмаймиз”, дейилади элчихона хабарида.

Жорий йилнинг 12 апрель ҳолатига элчихона фақатгина шошилинч ва фавқулодда муҳим вазиятларда иммиграцион бўлмаган визалар учун суҳбатлар ташкил қилишни режалаштиряпти.

“Биз ҳам ходимларимиз, ҳам аризачилар учун имкон қадар тез орада одатий виза хизматларини йўлга қўямиз, аммо ҳозир аниқ сана айтиш мушкул. Консуллик йиғимидан виза олинган давлатда бир йил давомида визага ариза топшириш учун фойдаланилиши мумкин”, дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ виза

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг