“Ал-Қоида”га алоқадор гуруҳ Сомалидаги меҳмонхонани эгаллаб олди. 30 киши ҳалок бўлди 

Олам

image

“Ал-Қоида”га алоқадор “Аш-Шабоб” жангарилари Сомалининг Могадишо шаҳридаги “Hayat” меҳмонхонасини эгаллаб олди. Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда “Somali Guardian” нашри ёзмоқда. 

Қайд этилишича, ўлдирилганлар орасида собиқ амалдорлар, давлат хизматчилари ҳам бор. Сомали разведка ва хавфсизлик агентлигининг Могадишодаги раҳбари ва юқори мартабали полиция ходими яраланган.

“Аш-Шабоб” гуруҳнинг уч нафар аъзоси меҳмонхонага бостириб кирган. Ҳужум вақтида улар портловчи қурилмалардан ҳам фойдаланган. Гуруҳнинг ҳарбий воизи Абу Мусабнинг айтишича, ҳужумда 20 дан ортиқ одам, жумладан, расмийлар ҳам ўлдирилган. Бу жорий йилнинг май ойида Ҳасан Шайх Муҳаммад Президент этиб қайта сайланганидан бери пойтахтда содир бўлган биринчи ҳужумдир.

Ҳозирча қурбонларнинг шахси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. 

Айтиш жоизки, Ҳасан Шайх Муҳаммад Сомали Президенти этиб қайта сайланганидан бир неча ҳафта ўтиб, “Аш-Шабоб”ни тор-мор этишига ва гуруҳга қарши кенг қамровли милитаристик, иқтисодий ва мафкуравий ҳужум бошлашига ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг