Актёр саҳнада куйлаётиб вафот этди

Маданият-санъат

image

Кеча, 11 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги ёш томошабинлар театрининг актёри Aрсений Курченков "Бал Бесс" спектаклида куйлаётган пайтда тўсатдан саҳнада йиқилди ҳамда вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

43 ёшли актёрнинг ўлимига инфаркт сабаб бўлгани айтилмоқда. Курченков Қозон театрига 1997 йилда келган.

2008-2009 йилларда бир муддат Самара театрларида ишлади, шундан сўнг у Қозонга қайтиб келиб, Қозон ёш томошабинлар театрида хизмат қилди. "Серқирра актёр томошабинлар қалбида ўзининг ширали овози ҳамда ёқимли нигоҳи билан бир умрга қолди", дейилади театрнинг расмий сайтида.

Фожиа юз берганидан кейин театр сўнгги уч кундаги барча томошаларини бекор қилди. Aктёр 13 октябр куни Дербишка қишлоғидаги қабристонга дафн этилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозон театри актёри Арсений Курченков

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар