Актёр Муҳаммадсоли Юсупов оиласи оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Муҳаммадсоли Юсуповнинг фарзанди бастакор Сарвар Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Сарвар Юсупов 1983 йил 5 октябрь куни Фарғонада туғилган. 2006 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясининг бакалавр босқичини, 2008 йилда магистратурасини тамомлаган. 2008-2010 йилларда Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри артисти, 2010 йилдан Муқимий номидаги театр оркестри артисти бўлган.

Сарвар Юсупов “Нажот кемаси” симфонияси (2008), “Баҳром ва Дилором” симфоник поэмаси (2006), “Баллада”, “Сароб”, “Тановар” каби спектаклларни саҳналаштирган. Бундан ташқари яна кўплаб мусиқий, драма спектаклларини саҳналаштирган.

Маълумот учун, Сарвар Юсупов бастакорлигида саҳналаштирилган спектакллар Муқимий номли давлат мусиқий театри репертуаридан кенг ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммадсоли Юсупов Сарвар Юсупов

Баҳолаганлар

3451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар