Aкадемик Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 август куни ярим ўтказгичлар физикаси соҳасидаги йирик олим академик Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов 1941 йил 17 август куни туғилган. 1965 йил Тошкент давлат университетининг физика факультетини тамомлаган. 

Марҳум 2012 йилдан то умрининг охиригача Тошкент давлат техника университетининг “Рақамли электроника ва микроэлектроника” кафедраси профессори бўлиб фаолият юритган. 

Физика-математика фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг академиги Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов 1992 йил “Беруний” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг