АҚШнинг рекорд даражадаги ҳарбий бюджети маъқулланди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси кеча, 14 июль куни мамлакатнинг 2023 молия йили учун (1 октябрдан бошланади) умумий қиймати қарийб 840 миллиард долларга тенг мудофаа бюджети лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳани 329 конгрессмен қўллаб-қувватлади, 101 нафари қарши чиқди. Қарши овоз берганлар орасида 39 нафар демократ ва 62 нафар республикачи бор.

Тасдиқланган лойиҳа, хусусан, Пентагонга тўғридан-тўғри тахминан 808,4 миллиард доллар ва АҚШ Энергетика вазирлигига яна 30,5 миллиард доллар ажратишни назарда тутади. Бундан ташқари, тахминан 400 миллион доллар федерал ҳукуматнинг бошқа бўлинмаларининг мудофаа билан боғлиқ фаолиятига йўналтирилиши керак.

Конгрессменлар, хусусан, Европада Россияни тийиб туриш учун 4 млрд доллар ажратиш ниятида. Шунингдек, улар Пентагон ва Россия Мудофаа вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик учун бир неча йиллардан бери амал қилиб келаётган чекловни яна бир йилга узайтирмоқчи. Шунингдек, қонунчилар Пентагондан АҚШнинг Европадаги ҳарбий базаларининг Россия энергиясига қамарлигин камайтириш чораларини кўришни талаб қилмоқда. Тахминларга кўра, охир-оқибат АҚШ ҳарбийлари улардан бутунлай воз кечиши керак.

Лойиҳада Украинага қурол етказиб берган Америка иттифоқчилари ва шерикларининг арсеналларини тўлдириш учун маблағ ажратиш бўйича бандлар ҳам бор. Қонунчилар Украина ва бошқа мамлакатларда ҳудудларни миналардан тозалаш бўйича мутахассисларни тайёрлашни молиялаштиришни таклиф қилмоқда. Лойиҳага кўра, Киев келаси молия йилида Украина хавфсизлигини таъминлаш ташаббуси доирасида АҚШдан 1 миллиард доллар олиши мумкин. Ҳужжатда, шунингдек, Пентагон бош инспектори Киевга ҳарбий ёрдам қандай етказилаётганини мунтазам текшириб туриши талаблари ҳам баён қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мудофаа бюджети

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг