АҚШнинг диний эркинлик бўйича вакили Мирзиёев билан суҳбатлашди

Жамият

image

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбек 20 январь куни ўзининг Twitter саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан суҳбатлашгани ҳақида твит қолдирди.

Браунбек ўз твитида Президент Мирзиёев билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлгани Ўзбекистондаги диний эркинликни такомиллаштириб бораётган раҳбарлигини қадрлаши ва унинг саъй-ҳаракатлари давом этишига умид қилишини ёзиб қолдирган.

Суҳбат мазмуни бўйича ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Президент Мирзиёевнинг элчи Браунбек билан қандай масалаларни муҳокама қилгани борасида Ўзбекистон томони ҳозирча жим.

Эслатиб ўтамиз, Сэм Браунбек Тошкентга 2018 йил сентябрда ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулида бўлган.

Шунингдек, Браунбек Ўзбекистондаги диний эркинлик, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга қаратилган ислоҳотларни олқишлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг