АҚШлик жуфтлик Регистонга келиб, никоҳдан ўтди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 4 июль куни АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Санга Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан Регистон майдонида никоҳдан ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, бундан бир неча йил аввал, 4 июль куни жуфтлик АҚШда Брайтон-Бичдаги ўзбек ресторанида овқатланади. Суҳбат чоғида уларнинг иккиси ҳам ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши маълум бўлади. Шундан сўнг, улар ҳаётидаги муҳим санани Самарқандда нишонлашга аҳд қилади.

Қайд этилишича, Маршалл аввал ҳам Самарқандга келган, шаҳар тарихи ва меъморчилиги унга ёқиб қолган. Шу сабаб ҳам улар Регистонни танлаган. Уларнинг наздида Самарқанд абадийликни акс эттирадиган мўъжизавий шаҳардир.

Хабарда ФҲДЁ соҳасида хизмат кўрсатиш тизимининг соддалаштирилгани — биргина экстерриториал тамойили, композит хизматлар, ФҲДЁ архив ҳужжатларининг рақамлашуви фуқароларга қулайлик туғдираётгани ва бу мамлакатга ташриф буюраётган хорижликлар учун ҳам имконият тақдим этаётгани қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Регистон АҚШлик жуфтлик

Баҳолаганлар

773

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг