АҚШдаги отишмада етти яшар қизча ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШнинг Чикаго штатидаги McDonald’s ресторани ёнида отишма содир бўлди. Бунинг оқибатида етти яшар қизча вафот этган, унинг отаси эса оғир жароҳат олган. Бу хақда маҳаллий CBS Chicago телеканали хабар берди.

Манбага кўра, отишма содир бўлаётган вақтда қизча ва унинг отаси ресторан яқинидаги автомобилда бўлган. Шахси ҳозирча аниқланмаган қонунбузар қизга қарата бир неча маротаба ўқ узган, полиция уни зудлик билан шифохонага олиб борган, аммо шифокорлар қизнинг вафот этганини маълум қилган. Қизнинг отаси эса оғир аҳволда шифокорлар назорати остида сақланмоқда.

Маълумот ўрнида, Президент Жо Байден мамлакатда бу каби вазиятлар сони ортиб бораётгани боис, қурол ишлатиш борасидаги қонун-қоидалар тартибга олинмагунча, хотиржам бўлмаслигини таъкидлаганди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Техас штати Остин шаҳрида ҳам отишма содир бўлиб, оқибатда уч киши ҳалок бўлганди.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг