AҚШда тошқин сабаб 21 киши ҳалок бўлди

Олам

image

AҚШ шарқидаги Теннесси штатида жорий йил 21 август куни бошланган сув тошқини оқибатида бугунгача камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда расмийлар 51 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобламоқда. Қидирув-қутқарув ишлари эса давом этяпти.

AҚШ Президенти Жо Байден халққа мурожаат қилиб, сув тошқини муносабати билан оилаларга ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, маъмурият бундай оғир кунда маҳаллий аҳолига керак бўлган ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини айтди.

Маълумот ўрнида, Теннесси штатида сув тошқини 20 августдан бери давом этаётган кучли ёмғир туфайли содир бўлди.  Баъзи шаҳарларда кунлик ёмғирлар миқдори рекорд даражага етди. Штатнинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси сув тошқини хавфининг учинчи даражасини эълон қилди ва аҳолини машинадан чиқмасликка, сув босган йўллардан қочишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг