АҚШда совуқ ҳаво туфайли ҳалок бўлаётганлар сони ортмоқда
Олам
−
20 Февраль 2021
6540АҚШда совуқ ҳаво ва кучли қор ёғиши туфайли вафот этганлар сони 47 кишига етди. Бу ҳақда "The Washington Post" ўз ҳисоб-китобларига асосланиб хабар берган.
Жабрланганларнинг аксарияти Техас штатида бўлиб, у ерда аҳоли ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр энергиясиз қолган.
Техасда вафот этганлар 30 кишини ташкил этмоқда.
Қутқарувчиларга кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
Штатдаги қудуқлар, газ қувурлари ва шамол турбиналари музлаб қолган.
Шунингдек, АҚШда миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолмоқда.
Аввалроқ, АҚШдаги кучли қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023