АҚШда массаж салонларига ҳужум қилинди. Осиёлик аёллар ўлдирилди

Олам

image

АҚШнинг Жоржия штатида учта массаж салонига қуролли ҳужум уюштирилди. Натижада ҳозиргача саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Атланта шаҳридаги полицияга таянган ҳолда хабар берилган.

Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 16 март куни кечқурун содир бўлган. 

"Шимолий Атлантанинг Чероки округида осиёликларга тегишли массаж салонига қилинган ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди", деган полиция.

Бироз вақт ўтгач, Атланта марказидаги бошқа массаж салонида номаълум шахс уч кишини отиб ташлаган. 

Яна бир киши яқин атрофдаги массаж салонига уюштирилган қуролли ҳужум қурбони бўлган. 

Полиция ҳар учала ҳужумда гумон қилинган Роберт Аарон Лонг исмли шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берган. 

Таъкидланишича, уюштирилган ҳужумлар бўйича тергов давом этмоқда. 

ОАВ маълумотларига кўра, қурбонларнинг олти нафари Осиё давлатлари фуқаролигига мансуб аёллардир.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҳужум массаж салон

Баҳолаганлар

705

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг