АҚШ ва НАТО ҳарбийлари Россия чегарасига яқинлашиб келмоқда – Шойгу

Олам

image

АҚШ ва НАТО ўз қўшинларини Россиянинг Европа қисмида жойлашган чегараларига кўчирмоқда, асосий жанговар салоҳият Қора денгиз ва Болтиқбўйи минтақасида тўпланган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“АҚШ қўшинлари Шимолий Американинг континентал қисмидан Атлантика океани орқали Европага кўчирилмоқда. Европадаги қўшинлар Россия чегаралари томон ҳаракатланяпти. Асосий кучлар Қора денгиз ва Болтиқбўйи минтақасида тўпланган”, дейди Шойгу. 

Россия Мудофаа вазирига кўра, НАТО Россия чегаралари яқинида 40 минг аскар ва 15 минг дона қурол ва ҳарбий техникани тўплайди.

Аввалроқ, Туркия АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизга киришини маълум қилганди. Ушбу кемалар Россиянинг соҳиллари мавжуд бўлган Қора денгизда 14-15 апрелдан 4-5 майгача қолади.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий кемаларни Қора денгизга юборишдан мақсад – Россия билан зиддиятга бораётган Украинани қўллаб-қувватлаш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1368

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг