АҚШ ва Хитой муҳим масалада ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Олам

image

Қўшма Штатлар ва Хитой иқлим учун ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб, Шанхайдаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар бермоқда.

Ҳужжат Америка Президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Жон Керри ва унинг хитойлик ҳамкасби Се Чжэньхуа ўртасидаги учрашувдан сўнг имзоланган. Унда мамлакатлар ўзаро ва бошқа давлатлар билан Париж келишувини амалга оширишда ишлашга тайёр эканликларини билдирган.

“Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ўзаро ва бутун дунё билан иқлим инқирозини енгиш учун ишлашга содиқдирлар, бу муаммони ўта жиддийлик ва шошилинчлик билан ҳал қилиш керак”, дейилади Давлат департаменти хабарида.

Қайд этилишича, Америкадаги штатлар 22-23 апрель кунлари онлайн тарзда ўтказиладиган иқлим саммитининг ҳам мамнуният билан қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки давлат Анкориже, Аляска, Хитой ва АҚШдаги музокаралар якунлари бўйича иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг