АҚШ ўзининг тезкор ва ҳалокатли қуролларини санаб ўтди

Олам

image

АҚШ Эронга стелс-технологияси асосида ишлаб чиқарилган F-22 қирувчи самолаётининг бешинчи авлоди, F-35 Lightning II, шунингдек, пайқаш қийин бўлган B-21 Raider стратегик бомбардимончиси билан тез ва ҳалокатли зарба бериши мумкин. Бу ҳақда генерал-лейтенант Дэвид Дептула Breaking Defense нашрига маълум қилган.

Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, Американинг қирувчи ва бомбардимончи самолётлари Эрон инфратузилмаларидаги муҳим объектларни бир зумда йўқ қила олади. Унинг ишонч билан таъкидлашича, Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри уруш қилишга қодир эмас. 

Дэвид Дептула Эроннинг қодир тарафларини санаб ўтар экан, улар қаторига баллистик ва қанотли ракеталар, дронлар, масофадан бошқариладиган жанговар самолётлар ва кибер-операцияларни киритган. Шунингдек, ҳарбийнинг таъкидлашича, Эронда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд. Бу билан унинг минтақадаги таъсирини сусайтириш мумкин”, деди 

“Замонавий аэрокосмик қувватга асосланган кучлар тўғри қўлланилса, уларнинг ҳалокатли таъсири шундай самарали бўлади. Кибер-операциялар билан Эрон иқтисодини, ҳарбий кучлари ҳамда ядро дастурини таназзулга учратиш мумкин. Бу билан унинг минтақадаги таъсирини сусайтиришга эришса бўлади”, деди  генерал-лейтенант Дэвид Дептула.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг