АҚШ Украинага 500 млн долларлик ҳарбий ёрдам юбормоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти бугун, 23 июнь куни Украинага янги кўп учирувчи ракета тизимлари ва артиллерия ўқ-дориларини ўз ичига олган 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб CNN маълум қилди. 

Манбаларнинг таъкидлашича, гап HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) бир нечта ракета тизимлари ҳақида кетмоқда. 

АҚШ Украинага сўнгги ёрдам пакетини юборганига кўп бўлгани йўқ. 15 июнь куни мамлакат раҳбари Жо Байден украиналик мавқедоши билан суҳбатда Қўшма Штатлар 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам юборишини очиқлаганди

Сўнгги ёрдам қўшимча артиллерия қисмлари ва қирғоқни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, украиналикларнинг Донбассдаги мудофаа операцияларида зарур бўлган артиллерия ҳамда илғор ракета тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган эди. 

Унга кўра, АҚШ Президенти Жо Байден лавозимга келган кундан бошлаб Вашингтон Киевга 6,3 миллиард долларга яқин маблағ ажратган бўлса, жорий йил 24 февралда Россия Украинага бостириб кирганидан кейин 5,6 миллиард доллар берган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг