АҚШ Россия билан эҳтимолий ядро урушига тайёрланмоқда – NYT

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Россия Президенти Владимир Путин Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилган тақдирда Россиянинг олдиндан айтиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлари бўйича режа ишлаб чиқмоқда. Бунинг учун Оқ уйда мутахассислар жамоаси йиғилган.

Америка Қўшма Штатлари маъмуриятининг юқори мартабали мулозимининг “The New York Times” газетасига айтишича, Россиянинг ҳар қандай “кичик” тактик ядровий бомбадан фойдаланиши, ҳатто НАТО аъзосига қарши эмас, Украина ҳудудида бўлса-да, бу иттифоқ ва Қўшма Штатлар учун “барчаси тикиб бўлинган” деган маънони англатади. Аммо у ҳеч нима тушунтирмаган.

Мудофаа қўмитаси раиси, Рой-Айленд сенатори Жек Рид Россия Украинага қарши оммавий қирғин қуролини қўлласа, “оқибатлар”ига жавоб беришини тахмин қилган. Чунки радиация альянс ҳудудига кириб бориши мумкин.

Нашр суҳбатдошининг қўшимча қилишича, ҳозирча Вашингтон ва НАТО разведкаси россиялик ҳарбийлар томонидан ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлашни англатадиган ҳеч қандай ҳаракатни кўрмаган.

Шу билан бирга, Оқ уй бу борада эҳтиёткорлик билан хулоса қилмоқда, чунки “Украинадан кўра кўпроқ нарса хавф остида”.

Агар Путин НАТО давлатига атайлаб зарба берса, у нафақат Россияга қарши иттифоқ кучларини юборади, балки Украина ҳудудида НАТО қўшинлари билан тўқнаш келиши мумкин, дейди Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс.

Оқ уй Россия Федерациясидан келаётган ядровий таҳдидни баҳолаш ва агар бундай ҳужум содир бўлса, чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш учун аллақачон мутахассислар гуруҳини тўплаган.

Россиянинг "ядровий" таҳдидлари россияликларнинг Украинага қарши ҳарбий операцияларидаги сезиларли муваффақиятсизликларидан кейин кучайди.

Жорий йилнинг 22 март куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков америкалик журналистларга мамлакатнинг миллий хавфсизлик концепсияцини эслатиб ўтди, у давлат мавжуд бўлиш хавфи остида бўлса, ядро қуролидан фойдаланишга рухсат беради.

Икки кундан кейин, БМТдаги россиялик дипломат, агар "НАТО томонидан провокация қилинган" бўлса, Россия оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга тайёрлигини аллақачон ошкора эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг