АҚШ миллий гвардияси Миннеаполис шаҳрини қандай “тозалаётгани” видеоси эълон қилинди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШда қора танли одамни полиция томонидан ўлдирилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, Миннеаполис шаҳрида комендантлик соати жорий қилиниб, у ерда Миллий гвардия қўшинлари киритилди. Тармоқда ушбу шаҳарни ҳарбийлар қай тарзда одамлардан "тозалаётгани" видеоси эълон қилинди.

Хусусан, Twitter'да жойлаштирилган видеода бир қанча аскар кўчада юриб, барчага ўз уйларига киришни буюргани акс этган. Бир неча киши, шу жумладан видео муаллифи ичкарига кирмаётганини кўриб, ҳарбийлар уларга бир нечта ўқ узган. Шундан сўнг видео муаллифи ва унинг яқинлари уйга яширинишга мажбур бўлишган. Кейинчалик маълум бўлишича, отишмада ўқ-дорилар ўрнига бўёқлар ишлатилган.

Пост муаллифининг аниқлик киритишича, отишма Миннеаполисдаги Уайт минтақасида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги намойишлар Жорж Флойд исмли қора танли одамни полиция томонидан бўғиб ўлдирилганидан кейин бошланган. Воқеа жойида олинган видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини, сўнгра тинчланиб қолиши акс этган. Флойд реанимацияда вафот этган. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири ҳибсга олинган.

Тартибсизликлар Оқ уйгача етиб борган. Одамлар Президент қароргоҳи олдида намойишлар ўтказишган. Шунингдек, мамлакат Президенти Дональд Трамп Миннеаполисда анархия вужудга келишига йўл қўймаслигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Тартибсизликлар Жорж Флойд Миннеаполис

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг