АҚШ Хитойни “дунёнинг етакчи ҳуқуқбузари” деб билишини айтди 

Олам

image

АҚШ Хитойни савдо ва иқтисодиётга муносабати учун "дунёнинг етакчи ҳуқуқбузари" деб билади. Бу ҳақда Америка Ҳукумати савдо вакили Кэтрин Тайнинг ҳисоботига асосланиб хабар берилган.  

"Хитой Ҳукумати томонидан иқтисодиёт ва савдога қаратилган ёндашув уни дунёнинг етакчи ҳуқуқбузари эканини намоён этади", дейилган хабарда. 

Ҳужжатда таъкидланганидек, бу Хитой саноатининг айрим тармоқларида, "хусусан, металлургия, алюминий ва қуёш энергетикасини ўз ичига олган" ортиқча қувват билан боғлиқ жиддий ва доимий вазиятларда акс этади. 

Шунингдек, АҚШ "ушбу зарарли савдо амалиётларига қарши курашиш бўйича ўзаро ва кўп томонлама ҳаракатларини давом эттиради", дейилган ҳужжатда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг