АҚШ қирғизистонлик жиноятчи ҳақида маълумот олиш учун 5 млн доллар бермоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

 АҚШ Давлат департаменти қирғизистонлик жиноий авторитет Қамчибек Колбаев ҳақида маълумот олиш учун 5 млн доллар пул мукофоти бермоқчи. Бу ҳақда Давлат департаментининг веб-сайтида хабар берилган. 

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги мукофотни "Қамчибек Колбаевнинг ҳибсга олиниши ёки судланишига олиб келадиган ёки унинг жиноий ташкилотининг молиявий оқимларини бузишга ёрдам берадиган маълумот учун" беради. 

Маълумот ўрнида, 2000 йилда Колбаев ўзининг собиқ жиноий бошлиғини ўлдиришга уринишда ва яна икки кишини ўлдиришда айбдор деб топилган. 

У 25 йиллик қамоқ жазосини олган. Бироқ қамоқда фақатгина олти йил "ўтириб", кейин эса қочган.  

2007 йилда АҚШ Давлат департаменти Колбаевни Қирғизистондаги энг нуфузли жиноий гуруҳ раҳбари деб таърифлаган. 

АҚШ Давлат департаментига кўра, охирги марта Колбаев 2020 йилнинг октябрь ойида Бишкекда жиноий ташкилот тузгани ва унда қатнашгани учун ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Қирғизистон

Баҳолаганлар

650

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг