АҚШ Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбийлари сонини камайтирди

Олам

image

АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий контингенти сонини 2,5 мингтагача камайтирди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди “Associated Press” агентлиги.

“Бугунги кунда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари сони 2,5 минг кишини ташкил этмоқда. Ушбу қисқариш Президент Трампнинг қарори бўйича амалга оширилаётгани тўғрисида 17 ноябрь куни маълум қилгандим. Шу билан бирга, АҚШ кучларининг мамлакатдаги даражаси 2001 йилдан буён энг кам кўрсаткчга етди”, деган Пентагон раҳбари Кристофер Миллер.

Миллернинг таъкидлашича, мамлакатда қолган ҳарбийлар Афғонистондаги экстремистик гуруҳларга қарши ҳаракатларни давом эттириш ва маҳаллий ҳукумат кучларини ўқитиш учун етарли ҳисобланади.

Афғонистондаги Америка контингентининг қисқартирилиши ҳақида 2020 йил сентябрда АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг