АҚШ Федерал қидирув бюроси хакерлик ҳужумига учради 

Олам

image

Кеча, 13 ноябрь куни хакерлар АҚШ Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) ташқи электрон почта тизимига бузиб киришди. Бу ҳақда разведка агентлиги баёнотига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

“Ҳозир вазият шундай ҳолатда ва биз қўшимча маълумот бера олмаймиз”, дейилади хабарда. 

Агентлик маълумотларига кўра, спам ва унга алоқадор кибертаҳдидларни кузатувчи “Spamhaus” лойиҳаси хакерлар бюронинг электрон почтаси орқали ўн минглаб киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирувчи хатларни жўнатганини хабар қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гап махфий бўлмаган маълумотларни алмашиш ва узатиш учун фойдаланилган ташқи аккаунт ҳақида бормоқда. Ҳаммаси бўлиб, ушбу аккаунтдан камида 100 минг хабар юборилган.

Нашрга кўра, ҳужум ярим тунда бошланган, гўёки АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги номидан жўнатилган мактубларда айтилишича, “TheDarkOverlord” товламачи хакерлик гуруҳининг аъзоларидан бири сифатида тавсифланган киберексперт Винни Тройя электрон тизимларга бузиб кирган.

Фейк хабар юборувчилар қабул қилувчиларга барча ички тизимларни текширишни қатъий тавсия қилган ва электрон почта хабарларига ҳеч қандай зарарли дастур бириктирилмаган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумчилар Троя номини ёмон отлиққа чиқаришга ёки ФҚБнинг телефон линияларини қўнғироқлар билан тўлдиришга ҳаракат қилган бўлиши мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг