АҚШ бутун Европада ҳарбий иштирокини кучайтиради – Байден

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан Мадриддаги альянс саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувда Қўшма Штатлар бутун Европада ҳарбий иштирокини кучайтиришини айтди. Унинг чиқишлари НАТО сайтида эфирга узатилди.

Америка етакчиси альянс ҳар томондан – ҳавода ҳам, қуруқликда ҳам, денгизда ҳам таҳдидларни қайтаришга қодир бўлиши кераклигини таъкидлади.

Байденнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Европага яна иккита F-35 қирувчи самолёт эскадронини юборади. Американинг Испаниядаги базасида жойлашган эсминецлар сони тўрттадан олтитага кўпаяди. Бундан ташқари, Вашингтон АҚШ Қуролли кучларининг бешинчи армия корпуси (қуруқлик кучлари) штаб-квартирасини Польшада жойлаштириши ҳақида гапирди.

АҚШ раҳбари Қўшма Штатлар Болтиқбўйи давлатларида ротацияли қўшинлар сонини кўпайтириш ниятидалигини ҳам айтиб ўтди.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг