АҚШ ҳарбий кема синови учун кучли портлаш уюштирди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ ҳарбий денгиз флоти йирик самолёт ташувчи кемасининг жанговар шароитлардаги чидамлилигини синаш мақсадида денгизда катта портлашни амалга оширди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари мамлакатнинг шарқий соҳилларида “Full Ship Shock Trials” машғулоти доирасида ҳарбий кемани синовдан ўтказди. Унда “USS Gerald R. Ford” номли ҳарбий самолёт ташувчи кеманинг жанговар шароитларга бардош бера олиш қобилиятини синаш мақсадида 40 минг фунт (18 тонна) келувчи портловчи моддадан фойдаланилди.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, Флорида штатидаги Дайтона соҳилидан 100 мил узоқликда 40 фунтли бомбанинг портлаши натижасида 3,9 балли зилзила қайд этилган. Синовлар тугагандан сўнг, кемани модернизация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун қуруқ жойга қайтарилади.

Маълумотга учун, ушбу кема АҚШнинг 38-президенти Жералд Р.Форд номи билан аталган. Кема қурилиши 2009 йилда бошланган. 2017 йил 8 апрель ойида авиаташувчи кема денгизга йўл олган ва 31 майда АҚШ денгиз кучларига киритилган. “USS Gerald R. Ford” кемасининг узунлиги 337 метр, кенглиги 41-78 метр, баландлиги эса 76 метр. Соатига 56 км тезликда ҳаракатланадиган ҳарбий кема 4660 нафар экипаждан иборат.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг