Агуэронинг “Барселона”даги дебюти октабрь ойига қадар чўзиладиган бўлди

Спорт 1157
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро бир ҳафта аввал, 4 август куни машғулотларда кичик жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, “Diario Sport” нашрининг хабарига кўра, Серхио Агуэронинг жароҳати кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиққан. Ҳозирда у жароҳатдан тикланиш билан шуғулланмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, 33 ёшли аргентиналик ҳужумчи оёқ мушакларидаги шикастланиш сабабли 10 ҳафтагача майдонга туша олмайди. Футболчининг янги клубидаги дебюти октябрь ойига қадар чўзилиши мумкин.

Агуэро июль ойида “Манчестер Сити”дан “Барселона”га эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Футболчи Англиядаги сўнгги мавсумида ҳам жароҳати сабабли АПЛ доирасида атиги 12 та ўйинда майдонга тушган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.7
t
×